date

Барселона тўртинчи марта кетма-кет камбек қилди


Барселона жамоаси навбатдаги иродали ғалабасини қўлга киритди. Бу сафар каталонияликлар Чемпионлар лигаси доирасида Айнтрахтни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Ўйинда дастлаб меҳмонлар 21-дақиқада ҳисобни очишди, бироқ Барселона Жуле Кунде томонидан 50 ва 53-дақиқаларда киритилган голлар эвазига уч очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Barca Universal маълумотларига кўра, бу Барселона тарихида илк марта кетма-кет тўртта ўйинда биринчи голни ўтказиб юбориб, сўнгра ғалаба қозонган серия бўлди.

Мазкур серия ўтган ойнинг охирида Алавесга қарши ўйинда 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошланди. Кейин эса Мадриднинг Атлетико жамоаси ҳам худди шундай ҳисобда мағлуб этилди.

Кейинчалик Бетис устидан 5:3 ҳисобида ғалаба қозонилди. Шу шанба куни Ханс-Дитер Флик жамоаси ўз майдонида Осасуани қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона тўртинчи марта кетма-кет камбек қилди