Жуд Беллингем Хаби Алонсоға тўлиқ ишонишини билдирди

Мадриднинг "Реал" клуби сўнгги ўйинларда омадсизликка учрамоқда. Чемпионлар Лигаси доирасидаги сўнгги учрашувда жамоа ўз майдонида Англиянинг "Манчестер Сити" клубига мағлуб бўлди.
Бу ҳолат мадридликлар бош мураббийи Хаби Алонсога нисбатан босим ортишига сабаб бўлди. Аммо "Реал"нинг инглиз ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем жамоа мураббийини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
"У ўз ишини аъло даражада бажармоқда. Менинг ва бошқа ўйинчиларнинг у билан муносабатлари жуда яхши, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ", – деди Беллингем BBC Sport нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо "Реал" бош мураббийи сифатида ўзининг биринчи мавсумини ўтказмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг