
Европа футболида энг нуфузли қитъа мусобақаси — Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида навбатдаги, олтинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди. Италиянинг "Наполи" жамоаси қуёшли Португалияга сафар қилиб, кутилмаганда "Бенфика"га қарши ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ушбу ўйин юзасидан италияликлар бош мураббийи Антонио Конте ўз фикрларини билдирди. "Эҳтимол, бу ҳақли мағлубият эди, биз яхши ўйин кўрсата олмадик.
Балки, жисмоний чарчоқ ўзини сездиргандир, айниқса бундай илиқ об-ҳаво шароитида. Биз ҳар уч кунда бир ўйин ўтказдик.
"Бенфика" эса дам олиш учун кўпроқ вақтга эга бўлди", — деди Антонио Конте calcionapoli1926.it нашрига берган интервьюсида. Чемпионлар лигасидаги навбатдаги учрашувда "Наполи" яна сафарда ўйнайди, бу сафар "Копенгаген"га қарши баҳс олиб борилади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.