
Европа Чемпионлар лигасида 6-тур баҳслари ниҳоясига етди ва мухлислар яна бир маротаба ҳаяжон, кутилмаган бурилишлар ҳамда аниқ интригага тўла кечани томоша қилишди.
Португалиядаги қарама-қаршиликда “Бенфика” жавобсиз икки гол урди. Риос ва Баррейрунинг аниқ зарбалари “Наполи”ни шок ҳолатда қолдирди. Меҳмонлар бир неча имкониятга эга бўлишди, бироқ улардан фойдалана олмадилар.
Бенфика — Наполи 2:0
Голлар: Риос 20, Баррейру 49
Бенфика —Трубин, Дедич, Араухо, Отаменди, Дал, Риос, Барренечеа, Эурснес (Фрайтес, 90+4), Баррейру (Нету, 90+5), Судаков (Силва, 76), Иванович (Павлидис, 76).
Наполи –Милинкович-Савич, Ди Лоренцо, Буонжорно (Жуан Жезус, 59), Бекема (Политано, 46), Раҳмани, Оливейра (Спинаццола, 46), Мактоминей, Элмаз (Вергара, 81), Нерес, Ланг (Лукка, 74), Ҳойлунд.
Огоҳлантиришлар: Дедич 78 - Ланг 52, Вергара 87.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.