
Европа Чемпионлар лигасида 6-тур баҳслари ниҳоясига етди ва мухлислар яна бир маротаба ҳаяжон, кутилмаган бурилишлар ҳамда аниқ интригага тўла кечани томоша қилишди.
“Боруссия Дортмунд” Норвегиянинг “Будё Глимт” клубига қарши 2:2 ҳисобида ўйинни якунлади. Брандтнинг дубли немисларга ғалаба бериш учун етарли бўлмади — рақиб томонидан Алеесами ва Хауге турли пайтларда жавоб қайтариб, бир очкони сақлаб қолишди.
Боруссия Д — Будё Глимт 2:2
Голлар: Брандт 18, 51 – Алеесами 42, Хауге 75
Боруссия Д – Кобел, Коуто (Риерсон, 76), Антон (Свенссон, 33), Шлоттербек, Бенсебаини, Беллингҳэм, Нмеча, Брандт, Байер (Адейеми, 67), Силва (Гирасси, 67), Анселимо (Жан, 76).
Будё Глимт – Хайкин, Севолд, Бертуфт, Беркан, Эвен, Алеесами, Берг, Фет, Бломберг, Хег, Хауге.
Огоҳлантириш: Адейеми 90+5.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.