
ПСЖ вингери Хвича Кварацхелия Чемпионлар лигаси доирасида "Атлетик Бильбао" билан ўйин (0:0) натижасидан сўнг ўз фикрларини билдирди. Парижликлар рақиб дарвозасига 17 та зарба йўллашди, улардан 8 таси аниқ бўлди.
Аммо "Атлетик" дарвозабони Унай Симон ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Биз ПСЖмиз, турнирнинг амалдаги ғолибимиз ва ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз.
Ҳатто меҳмон ўйинларида ҳам дуранг бизни қониқтирмайди. Агар биз ғалаба қозонмаган бўлсак, демак вазифа бажарилмаган.
Ўйин қийин кечишини билган эдик. Чемпионлар лигасида иштирок этаётган ҳар бир жамоа кучли.
Биз кўплаб имкониятларни голга айлантира олмадик, кейинги сафар яхшироқ ўйнашимиз керак", – деди Кварацхелия УЕФА матбуот хизматига берган интервьюсида. Кейинги турда Луис Энрике жамоаси Лиссабонда "Спортинг"га қарши майдонга тушади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.