
Чоршанба куни Мадриднинг "Реал" жамоаси Чемпионлар Лигаси доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйин ўтказди ва ўз майдонида 1:2 ҳисоби билан мағлуб бўлди. Мадрид клуби илгари ҳам йирик жамоаларга қарши ўйинларда ишончсиз ўйин кўрсатгани учун танқид қилинган.
Шу сабабли, навбатдаги мағлубиятдан сўнг журналистлар Хаби Алонсодан жамоанинг муҳим ўйинлардаги муваффақиятсизликлари ҳақида сўрашди. "Бизнинг мақсадимиз — рақибнинг даражасидан қатъи назар, барқарор ўйин намойиш қилиш.
Бугун бизга қарши жуда кучли жамоа майдонга тушди. "Манчестер Сити" ғалаба қозонди, бироқ биз дуранг қайд этиш учун етакли имкониятлар яратдик.
Биз биринчи бўлиб гол урдик, яхши ўйин кўрсатдик. Ишлашда давом этишимиз ва таслим бўлмаслигимиз керак", — деди испан мураббийи матбуот анжумида.
Ҳозирда "Реал" Чемпионлар Лигаси умумий босқич жадвалида еттинчи ўринда бормоқда, Ла Лигада эса иккинчи поғонани эгаллаб турибди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.