date

Бавария вингери ноябрь ойининг энг яхшиси бўлди


Германия Бундеслигасида ноябрь ойининг энг яхши футболчиси аниқланди. Бу мукофот Бавария клуби вингери Майкл Олесега насиб этди.

Олесе ўтган ойда Германия чемпионатида тўртта учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва учта голли узатма берди. Унинг барча бешта самарали ҳаракати Фрайбургга қарши баҳсда (6:2 ҳисобидаги ғалаба) қайд этилди.

Бавария ҳозирда Бундеслигада пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги Лейпциг клуби Мюнхен грандидан саккиз очкого орқада (29 очкога қарши 37 очко).

Бавариянинг навбатдаги учрашуви 14-декабр, якшанба куни, ўз майдонида Майнцга қарши бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бавария вингери ноябрь ойининг энг яхшиси бўлди