
'Барселона' клуби яқинда Эрик Гарсия билан янги шартнома борасида келишувга эришганини эълон қилган эди. Пайшанба куни 24 ёшли футболчи расмий равишда шартномага имзо чекди.
Бу ҳақда 'кўк-анорранглилар'нинг расмий сайти хабар берди. Шартнома 2031 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Гарсия янги шартномани 'Барселона' президенти Жоан Лапорта, биринчи вице-президент Рафа Юсте ва бошқа клуб раҳбарияти вакиллари иштирокида имзолади. Шунингдек, футболчининг агенти ва оиласи ҳам бу маросимда қатнашди.
Эрик Гарсия жорий мавсумда 'Барселона' сафида учта позицияда – марказий ҳимоячи, ўнг қанот ҳимоячиси ҳамда таянч зонада ҳаракат қилди. 'Барселона'нинг навбатдаги учрашуви шанба, 13 декабрь куни Ла Лига доирасида 'Осасуна'га қарши бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.