date

Реал футболчилари Хаби Алонсони қўллаб-қувватламоқда


Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо билан келажакдаги ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинмоқда. УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўтказилган сўнгги учрашувда (1:2) мағлубиятга учраганидан сўнг, испаниялик мутахассиснинг истеъфоси ҳақида янги миш-мишлар пайдо бўлди.

Diario AS хабарига кўра, "Реал" футболчилари Хаби Алонсони тўлиқ қўллаб-қувватламоқда, аммо клуб раҳбарияти буни ҳамкорликни давом эттириш учун етарли омил деб ҳисобламаяпти. Яқин орада жамоанинг натижалари яхшиланмаса, Алонсо истеъфога чиқарилиши мумкин.

Сўнгги саккизта ўйинда "Реал" атиги икки марта ғалаба қозонган. Жамоа 14-декабр куни Ла Лига доирасида сафарда "Алавес"га қарши учрашув ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал футболчилари Хаби Алонсони қўллаб-қувватламоқда