
СССР терма жамоаси ва Москванинг "Спартак" клуби собиқ футболчиси Анзор Кавазашвили 2026 йилги Жаҳон чемпионати фаворитини маълум қилди. "Болалигимдан Бразилияга мухлислик қиламан.
Шунингдек, Испания терма жамоасини чемпионлар ёки совриндорлар қаторида кўришни хоҳлайман. Сўнгги йилларда Франциянинг ўйинлари менга ёқди, аммо ўтган Жаҳон чемпионатидан кейин бироз ҳавсам пир бўлди.
Бразилия футболида ҳар йили муносиб етакчилар етишиб чиқаётгани — 100 фоиз. Шунинг учун Бразилияни фаворит сифатида кўрсатаман", — дейди Кавазашвили "Матч ТВ" каналига берилган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси Қатар-2022 Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Хорватия терма жамоасига ютқазиб, мусобақани тарк этган эди. Россия-2018 Жаҳон чемпионатида ҳам "пентакампеонлар" чорак финал босқичидан наригига ўта олмаган.
Бразилия терма жамоаси сўнгги марта 2002 йилда Япония ва Жанубий Кореяда ўтказилган Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.