
Хаби Алонсонинг истеъфоси ҳақидаги масала Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Сити"га ютқазганидан сўнг Испания футболида асосий мавзулардан бирига айланди. Чемпионлар лигаси доирасида чоршанба куни ўтказилган ўйинда "Реал" ўз майдонида 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ўйин якунидан сўнг журналистлар "Сантьяго Бернабеу" стадионини тарк этаётган мухлислардан жамоа бош мураббийи келажаги ҳақида фикрларини сўрашди. Мухлислардан бири Diario AS нашрига шундай деди: "Клуб сабрли бўлиши керак ва Хабига вақт бериши лозим.
Ўрнига кимни қўйишади? Ҳозирда бу иш учун энг мос инсон Хаби Алонсо.
Биз янги "Манчестер Юнайтед"га айланмаслигимиз керак." Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо "Реал Мадрид" бош мураббийи лавозимига олти ойдан кўпроқ вақт олдин тайинланган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.