
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг олтинчи турада Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити»га қарши ўз майдонида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу учрашув ҳақидаги фикрлари билан мадридликлар дарвозабони Тибо Куртуа ўртоқлашди.
«Биз рақибнинг голларидан кейин ишончни йўқотмадик. Аммо орқада қолиш жуда қийин.
Биринчи бўлимда яхши ўйнаган нарсаларни танаффусдан кейин такрорлашни хоҳладик, лекин «Сити» кучлироқ бўлиб чиқди. Жамоа 100 фоизлик куч билан ўйнади, аммо ғалабага эриша олмадик», – деди бельгиялик дарвозабон УЕФА матбуот хизматига берган интервьюсида.
Олти тур якунига кўра, «Реал» Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи жадвалида 12 очко билан еттинчи ўринни эгаллаб турибди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.