date

Реал Мадридда Хаби Алонсо иши сўроқ остида


Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо билан яқин орада хайрлашиши мумкин. "Қироллик клуби" сўнгги саккизта ўйинида атиги икки марта ғалаба қозонди.

Яқинда эса "Реал" ўз майдонида Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити"га ютқазди. Diario AS нашри маълумотларига кўра, клуб раҳбарияти жамоанинг жисмоний ҳолати жуда суст эканини таъкидламоқда.

Футболчилар ўзининг энг яхши спорт формасидан анча йироқ бўлиб, бу ҳолат жамоанинг ўйинига салбий таъсир кўрсатмоқда. Миш-мишларга кўра, якшанба куни "Алавес"га қарши ўйиндаги мағлубият Хаби Алонсонинг истеъфосига сабаб бўлиши аниқ.

Аммо, ҳатто ғалаба қозонилса ҳам, бу мураббий ишини сақлаб қолиш кафолатланмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал Мадридда Хаби Алонсо иши сўроқ остида