
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек "Бавария"нинг трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрилмоқда. Мюнхен клуби "қовоқари"ларнинг юлдуз футболчисини Дайо Упамекано ўрнига муқобил вариант сифатида баҳоламоқда.
Упамеканонинг шартномаси 2026 йил ёзида якунланади. Шлоттербек ва унинг атрофидагилар "Бавария"га ўтиш истиқболини ижобий баҳолашмоқда, деб хабар бермоқда журналистлар Кристиан Фальк ва Тоби Альтшёфль.
Ҳозирда Мюнхен клуби раҳбарияти бу борада аниқ қадамлар ташламаган, чунки улар Упамеканонинг якуний қарорини кутмоқда. Агар франциялик футболчи шартномасини узайтирса, немис ҳимоячиси "Бавария"га ўтмайди.
Трансфермаркт портали Никонинг трансфер қийматини 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.