Феликс Нмеча Дортмунднинг дурангидан афсусда

Феликс Нмеча Дортмунднинг дурангидан афсусда
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча Чемпионлар Лигаси умумий босқичидаги Норвегиянинг "Будё-Глимт" клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. Учрашув 2:2 ҳисобига дуранг билан якунланди.

"Майдонда устун бўлиб, ўйинни дуранг билан тугатиш аламли. "Будё-Глимт" бизга қийинчиликлар туғдирди, лекин биз ўз имкониятларимиздан яхшироқ фойдаланишимиз керак эди.

Олдинда "Тоттенҳем" ва "Интер" каби кучли рақибларга қарши баҳслар кутяпти. Ушбу ўйинларда муваффақиятга эришишимиз керак," – дея УЕФА матбуот хизмати Нмечанинг сўзларини келтирган.

Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг олти туридан сўнг, "Бумблбис" ("Шмелилар") 11 очко тўплаб, мусобақа жадвалида ўнинчи ўринни эгаллаб турибди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар