
Мухлислар ФИФАнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун чипта нархлари сиёсатини қаттиқ танқид қилишди. Маълум бўлишича, чипта нархлари дастлабки эълон қилинган суммада анча юқори бўлган.
Аввалроқ ташкилотчилар чипталар нархи 21 АҚШ долларидан бошланиб, максимум 2242 долларга етиши эълон қилинган эди. Бироқ, содиқлик дастури доирасида таклиф этилаётган чипталар нархи 7000 АҚШ долларини ташкил қилаётгани хабар қилинди.
Футбол мухлислари Европа Ассоциацияси (FSE) бу вазиятни "Жаҳон чемпионати анъаналарига нисбатан улкан хиёнат" дея баҳолади ва мухлисларнинг бу мусобақага қўшаётган ҳиссасини эътиборсиз қолдириш деб танқид қилди. Ушбу ташкилот ФИФАни чипталарни белгиланган нархларда сотишни тўхтатишга ва барча манфаатдор томонлар билан музокаралар ўтказгандан сўнг нархларни қайта кўриб чиқишга чақирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.