date

Лука Модричнинг болалик орзуси амалга ошди


40 ёшли "Милан" ярим ҳимоячиси Лука Модрич болалигида "россонери" мухлиси бўлганини маълум қилди. "Милан" сафида ўйнаётганимдан хурсандман.

Бу катта итальян клуби. Ҳар сафар жамоа либосида майдонга тушганимда завқ туйаман.

Мен болалигимдан "россонери"га мухлислик қилардим ва улар сафида ўйнашни орзу қилардим. Орзуйим амалга ошди", – деди Хорватия терма жамоаси футболчиси "Gazzetta dello Sport" нашрига берган интервьюсида.

Модрич "Милан" сафига 2025-йил ёзида қўшилган. Ярим ҳимоячи клуб билан бир йиллик шартнома имзолаган.

Хорватиялик футболчининг трансфер қиймати 4 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лука Модричнинг болалик орзуси амалга ошди