
Италиянинг "Милан" клуби ҳозирда марказий ҳужумчи қидиришда давом этмоқда. Сантьяго Хименес жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегрини ишонтиролмаётгани сабабли, скаутлар фаол равишда янги ҳужумчи излашни давом эттиришмоқда.
Бу борада ҳозирда Туркияда фаолият олиб бораётган Мауро Икарди номзоди кўриб чиқилмоқда. Аргентиналик ҳужумчи илгари "Интер" сафида Италия чемпионатида ўйнаган ва бу лига билан яхши таниш.
Бу ҳақда "Corriere dello Sport" хабар бермоқда. Бироқ, Икардининг юқори маош талаблари "Милан" учун муаммо туғдириши мумкин.
Ҳозирда у Туркиянинг "Галатасарой" клубида бир мавсум учун тахминан ўн миллион евро маош олади. Бу эса иқтисодий жиҳатдан тежамкорликни афзал кўрувчи "Милан" раҳбарияти учун қийинчилик туғдириши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.