Хаби Алонсо Родригонинг ўйинини ижобий баҳолади

Хаби Алонсо Родригонинг ўйинини ижобий баҳолади
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо "Манчестер Сити"га қарши ўйинда (1:2) Родриго кўрсатган ўйин ҳақида фикр билдирди. Бразилиялик футболчи 28-дақиқада "Қироллик клуби"ни олдинга олиб чиққан бўлса-да, ғалаба меҳмонлар томонида қолди.

"Родригонинг ўйини бугунги кечадаги энг ижобий жиҳатлардан бири бўлди, деб ўйлайман. У нафақат тўп билан, балки тўпсиз ўйинларда ҳам яхши ҳаракат қилди.

Мен Родригодан жуда хурсандман – бу гол унинг учун жуда муҳим эди. Бу вақтдан бошлаб у ўз ўйинини янада яхшилайди.

Биз унга қўллаб-қувватлашни давом эттиришимиз керак", – деди Алонсо матбуот анжуманида. 24 ёшли вингер "Реал" сафида март ойидан бери илк бор гол урди.

Унинг голсиз серияси 32 ўйинга чўзилган эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар