Моуриньо: Агар ютмаганимизда, ҳаммаси тугарди

Моуриньо: Агар ютмаганимизда, ҳаммаси тугарди
Лиссабонда Европанинг энг нуфузли футбол турнири – Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг олтинчи тур учрашуви бўлиб ўтди. Лиссабоннинг "Бенфика" клуби мураккаб ўйин жадвалидан фойдаланган ҳолда "Наполи"ни мағлуб этди ва 2:0 ҳисобида муҳим уч очкони қўлга киритди.

Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ушбу муваффақиятдан жуда мамнун эканлигини билдирди. "Биз ғалабага лойиқ эдик, гарчи 'Наполи' энг яхши ҳолатда бўлмаса-да.

Кейинги босқичга йўлланма олиш умидимизни сақлаб қолдик. Бугун ғалаба қозонмаганимизда, ҳаммаси тугарди", – деди Моуриньо calcionapoli1926.it нашрига берган интервьюсида.

Энди Португалия гранд клубини "Қорабоғ" ва "Аякс"га қарши муҳим ўйинлар кутмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар