
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Миш-мишларга кўра, Ла Лига доирасидаги "Алавес"га қарши ўйин натижасида ёмон натижа қайд этилса, клуб раҳбарияти Алонсо билан хайрлашиши мумкин.
Унинг ўрнида асосий номзод сифатида 2021 йилда "Реал"ни тарк этган Зинедин Зидан кўрилмоқда. Бироқ, таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, ҳозирда "қироллик клуби" француз мутахассиси билан ҳеч қандай музокаралар олиб бормаяпти.
Хаби Алонсо июн ойида "Реал" бош мураббийи этиб тайинланган эди. Ундан аввал жамоани тўрт йил давомида Карло Анчелотти бошқариб келган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.