date

Андрес Иньеста янги футбол лойиҳасини кутмоқда


Афсонавий ярим ҳимоячи Андрес Иньеста футбол билан боғлиқ фаолиятини тарк этганидан сўнг, бу ўйин учун соғинчини билдирган. Иньеста бир йилча аввал профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин ўз ҳаётини футболсиз тасаввур қила олмаслигини айтди.

У майдондаги сўнгги йилларини Японияда ўтказган. "Футболсиз яшаб бўлмайди.

Уйда болаларим ҳам доимо тўп тепиб юришади, шундай экан, истасам-истамасам ҳам футбол билан боғлиқман. Ҳозир мен ўзимга ишонадиган жамоа билан муҳим ва қизиқарли лойиҳани бошлашни кутяпман.

Бу пайт тез орада келади", – дея Marca нашри Иньестанинг сўзларини келтиради. Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда Андрес Иньеста Испания терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпиони бўлиб, финалда Голландияга қарши баҳсда ягона голни урган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Андрес Иньеста янги футбол лойиҳасини кутмоқда