
"Реал Мадрид" клубининг 11 нафар футболчиси "Алавес"га қарши ўйинга тайёр эмаслиги маълум қилинди. As ахборот агентлигига кўра, ушбу ўйинга Дани Карвахаль, Трент Александр-Арнолд, Эдер Милитао, Давид Алаба, Антонио Рюдигер, Эдуар Менди, Альваро Каррерас, Фран Гарсия, Эдуардо Камавинга, Эндрик ва катта эҳтимол билан Килиан Мбаппе ҳам қатнашмаслиги мумкин.
Шу билан бирга, Федерико Вальверденинг мушакларида зўриқиш пайдо бўлган бўлса-да, унинг учрашувда иштирок этиши эҳтимоли бор. Марказий ҳимоячи Дин Хейсен эса сафга қайтган.
"Реал" ва "Алавес" жамоалари ўртасидаги учрашув 14 декабрдан 15 декабрга ўтар кечаси соат 01:00 да старт олади. Ҳозирда "Реал" учун янада муҳим бўлган баҳсда кимлар майдонга тушишини ва қайси футболчилар жамоа учун муҳим роль ўйнаши аниқланиши керак.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.