
Собиқ "Спартак" ҳужумчиси, ҳозирда Россия терма жамоаси мураббийлар штаби аъзоси бўлган Николай Писарёв Чили ва Перу миллий жамоаларига қарши ўтказилган сўнгги ўртоқлик учрашувларини эслаб ўтди. Писарёвнинг сўзларига кўра, ушбу ўйинлар терма жамоанинг кўплаб муаммоларини очиб берган.
У "Матч Премьер" телеканали эфирида: "Бу икки рақиб учун РФУга миннатдорчилик билдирамиз. Улар жуда кўп муаммоларни аниқлади.
Бундай ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши", деди. Эслатиб ўтамиз, Россия ва Перу терма жамоалари ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди.
Шунингдек, Россия терма жамоаси Перу билан бўлган спаррингда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган. Маълумки, 2022 йил феврал ойидан бери Россия халқаро турнирларда иштирок этишдан четлатилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.