
Реал Мадрид клубига яқин журналист Фернандо Евангелио ҳимоячи Серхио Рамоснинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Аввалроқ, 39 ёшли Рамоснинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси таркибида иштирок этишни истаяётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Ҳа, Рамос ҳақиқатдан ҳам Жаҳон чемпионатида иштирок этишни ва фаолиятини юқори даражада якунлашни хоҳламоқда. У яхши жисмоний формада ва мунтазам равишда машғулот ўтказмоқда.
Унинг Мадридга қайтишини тасаввур қилмайман, лекин Англияга кетишига ҳам ишонмайман. Эҳтимол, у Испаниянинг бирор клубига қўшилиб, диққат марказида бўлишни давом эттиради", – деди Евангелио "Евро-Футбол.ру" нашри билан суҳбатда.
Серхио Рамос яқинда Мексиканинг "Монтеррей" клубини тарк этишини эълон қилган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.