
«Шанхай Шеньхуа» бош мураббийи Леонид Слуцкий «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головин кўчада деярли танилмаслигидан ҳайратда қолганини айтди. Головин 2018 йилдан бери «Монако» сафида тўп суради.
У Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатидан сўнг ЦСКА клубидан франсуз жамоасига кўчиб ўтган. Мутахассис FONBET каналига берган изоҳида шундай деди: «Қара, Головинни шаҳарда умуман танишмайди.
Мен у билан бу ерда жуда кўп марта бўлганман, миллион марта бирга ҳамма жойга юрганмиз. Ҳеч қачон кимдир ёнига келиб, дастхат сўраганини ёки суратга тушганини кўрмаганман».
Аввалроқ шарҳловчи Павел Разживин Головин Себастьен Поконоли қўл остида «Монако»нинг муҳим ўйинчиси эканини таъкидлаган. Россиялик футболчи жароҳат сабаб мавсум бошини ўтказиб юборди.
Ҳозирча «Монако» Франция чемпионатида 7-ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.