
Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Рис Жеймс Англия Премьер-лигасининг 16-турида “Эвертон”га қарши учрашувда шахсий ютуғини қайд этди. У 2023 йилдан бери илк марта кетма-кет учта ўйинда ҳам майдонни тарк этмади.
Аввалроқ Жеймс “Арсенал” ва “Борнмут”га қарши баҳсларда ҳам тўлиқ 90 дақиқани ўйнаган эди. Ушбу уч ўйинда “Челси” икки бор дуранг қайд этди ва бир ғалабага эришди.
“Эвертон” билан учрашув 2:0 ҳисобида лондонликлар фойдасига якунланди. Голларга Коул Палмер ва Мало Гюсто муаллифлик қилди.
Маълумотларга кўра, 2025/2026 йилги мавсумда Жеймс 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Унинг трансфер қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.