date

Флик Пау Кубарсининг ўйинини фантастик даражада баҳолади


“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик “Осасуна” устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг марказий ҳимоячи Пау Кубарсининг ўйинини алоҳида эътироф этди. 18 ёшли футболчи учрашувда 75-дақиқагча майдонда ҳаракат қилди ва жамоасига дарвозани дахлсиз сақлаб қолишда ёрдам берди.

“Менимча, Кубарси фантастик даражада. Бу унинг учинчи мавсуми ва у ниҳоятда яхши ўйнамоқда”, — деди Флик матбуот анжуманида.

Пау Кубарси жорий мавсумда каталонияликлар сафида 19 та ўйинда майдонга тушди. Ёш марказий ҳимоячининг Ла Лигадаги дебюти 2024 йил январ ойида бўлиб ўтган.

17 турдан сўнг 43 очко жамғарган “Барселона” Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик Пау Кубарсининг ўйинини фантастик даражада баҳолади