Педри Ла Лигада «Барселона» сафида 150-ўйинини ўтказди

Педри Ла Лигада «Барселона» сафида 150-ўйинини ўтказди
Испания чемпионати, Ла Лига 16-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида «Осасуна»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Каталонияликлар памплоналиклар дарвозасига жавобсиз икки гол уриб, навбатдаги уч очкони қўлга киритди.

Ушбу учрашув «Барселона» ярим ҳимоячиси Педри учун ҳам алоҳида аҳамият касб этди: у Ла Лигада клуб сафидаги 150-ўйинини ўтказди. Қайд этилишича, Педри бу кўрсаткичга Лионел Мессидан тезроқ етиб келди: Месси «Барселона» таркибида чемпионатдаги 150-ўйинини 2010 йил октябрида 23 ёш 121 кунлигида ўтказган бўлса, Педри 23 ёш 18 кунлигида ушбу маррани забт этди.

«Барселона» чемпионатдаги кейинги турда «Вильярреал»га қарши майдонга тушади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар