date

«Реал Мадрид» Камавингани 100 млн еврога сотиши мумкин


Франциялик ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга Мадриднинг «Реал» клубини тарк этиши эҳтимоли бор. Desensa Central хабарига кўра, «қироллик клуби» 23 ёшли футболчи бўйича келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Манбага кўра, «Реал» Камавинганинг трансферидан тахминан 100 миллион евро даромад қилишни мўлжалламоқда. Франциялик футболчининг сотувдан тушадиган маблағи жамоа ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун янги футболчилар харидига йўналтирилиши режалаштирилган.

Камавинга билан хайрлашиш эҳтимолининг асосий сабаби сифатида футболчининг жароҳатларга мойиллиги тилга олинмоқда. Жорий мавсумда у «Реал» сафида 15 та учрашувда майдонга тушди, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал Мадрид» Камавингани 100 млн еврога сотиши мумкин