
Москваининг ЦСКА клубини аввал бошқарган Виктор Гончаренко Беларусь миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланишга яқин турибди. Томонлар 2027 йилгача мўлжалланган меҳнат шартномаси шартларини келишиб олган.
Инсайдер Иван Карпов ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар беришича, 48 ёшли мутахассиснинг терма жамоадаги ойлик маоши 20 минг еврони ташкил этади. Гончаренконинг сўнгги иш жойи «Пари НН» бўлган, у клубни 2025 йил ёзида тарк этган.
Беларусьлик мураббий, шунингдек, «Краснодар», ЦСКА, «Кубан», «Урал», «Уфа» ҳамда БАТЭ жамоаларидаги фаолияти билан ҳам танилган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Кульчий Гончаренкони Беларусь терма жамоаси учун энг мақбул номзод деб атаганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.