date

«Бавария» ғалабасиз ҳам Бундеслигада фарқни оширди


Бундеслиганинг 14-тури стартидан олдин «Бавария» турнир жадвалида пешқадам бўлиб, энг яқин таъқибчисини 8 очкога ортда қолдираётганди. Мюнхен клуби сенсацион тарзда ўз майдонида «Майнц»ни енга олмади: Венсан Компани жамоаси 2025 йилдаги сўнгги уй учрашувини 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунлади.

Шунга қарамай, дуранг ҳам «Бавария»нинг иккинчи ўрин билан орадаги фарқини кенгайтирди. Сабаби жума куни «РБ Лейпциг» Берлин сафарида «Унион»га 1:3 ҳисобида ютқазди, якшанба куни эса Дортмунднинг «Боруссия»си «Фрайбург» билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди — 1:1.

Натижада «РБ Лейпциг» ва «Боруссия»нинг очколари 29 тадан бўлиб қолди, «Бавария» эса 38 очко жамғарган. Энди Компани шогирдлари иккинчи ўриндаги жамоалардан 9 очко олдинда бормоқда.

2025 йилда «Бавария»ни яна фақат битта учрашув кутмоқда: 21 декабрь куни сафардa «Хайденхайм»га қарши ўйин.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» ғалабасиз ҳам Бундеслигада фарқни оширди