
Виктор Вальдепеньяс Мадриднинг «Реал» клуби сафидаги илк ўйинини ўтказмоқда. Чап қанот ҳимоячиси «Алавес»га қарши Ла Лига учрашувида асосий таркибдан майдонга тушди.
Opta маълумотига кўра, XXI аср бошидан буён «Реал»нинг Ла Лигадаги асосий таркибида ҳимоячилар орасида ундан ҳам ёшроқ ёшда дебют қилганлар фақат Рафаэль Варан (18 ёш 149 кун) ва Ашраф Ҳакими (18 ёш 331 кун) бўлган. Вальдепеньяс ҳозир 19 ёш 55 кунлик.
У бунгача «Реал» сафида ҳатто заҳирадан ҳам майдонга туширилмаган. Танаффусга келиб, Хаби Алонсо жамоаси Килиан Мбаппенинг аниқ зарбаси эвазига 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.