date

Марсель Велодромда 2025 йилда рекорд натижа қайд этди


Франция чемпионатининг 16-турида “Марсель” ўз майдонида “Монако”ни минимал ҳисобда мағлуб этди. Ҳужумкор услуби билан танилган италиялик мутахассис Роберто де Дзерби бошқарувидаги жамоа 2025 йилда Лига 1 доирасида “Велодром” стадионида 56-голини урди.

Бу кўрсаткич “Марсель” учун сўнгги ярим асрдан ортиқ вақт ичидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Клуб тарихида фақат икки марта бир календар йил давомида уй стадионида бундан кўпроқ гол урилган: 1948 йилда 69 та, 1971 йилда эса 62 та гол.

Ғалаба туфайли “Марсель” Франция чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни сақлаб қолди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марсель Велодромда 2025 йилда рекорд натижа қайд этди