
ЦСКА собиқ ҳимоячиси Олег Корнаухов Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо футболчилардан нималарни талаб қилаётгани ҳақида фикр билдирди. Ла Лиганинг 16-турида мадридликлар сафарда «Алавес»ни 2:1 ҳисобида қийинчилик билан мағлуб этди.
Учрашувда Килиан Мбаппе ва Родриго гол муаллифи бўлди. Корнауховнинг айтишича, Алонсо «Реал»даги ўйин моделини қайта қурмоқда ва юлдуз футболчиларни жамоавий тартиб-интизом ҳамда ягона тизимга бўйсундиришни истайди.
Унинг таъкидлашича, бу жараён мураббий учун ҳозирча осон кечмаяпти, бироқ вазиятни тўғрилаш имконияти бор: жамоа иккинчи ўриндан атиги тўрт очко ортда. Кейинги турда «Реал» 20 декабр куни Мадридда «Севилья»ни қабул қилади.
Унгача Алонсо шогирдлари Испания Кубогида «Талавера» билан баҳс олиб боради. Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Алонсо тез орада истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар бир неча бор тарқалган эди.
Бу гап-сўзлар «Реал»нинг Чемпионлар лигасида «Манчестер Сити»га мағлуб бўлганидан кейин янада кучайди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.