date

Бурак Йилмаз "Газиантеп" бош мураббийлигидан бўшатилди


Туркиялик собиқ ҳужумчи, ҳозирда мураббий Бурак Йилмаз "Газиантеп" бош мураббийлиги лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда Туркия Суперлигаси клуби матбуот хизмати хабар берди.

Қизиғи шундаки, Йилмаз қўл остида вилоят клуби ёмон натижа кўрсатмаётган эди. Ҳозир "Газиантеп" 23 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Жамоа еврoкубоклар йўлланмасини берувчи 4-ўриндан 6 очко ортда қолган. Шунга қарамай, "Газиантеп" Суперлигадаги сўнгги беш ўйинда атиги бир марта ғалаба қозонган.

40 ёшли мутахассис мавсум бошида "Газиантеп"ни қабул қилиб олган эди. У аввал "Бешиктош"да вақтинча бош мураббий, шунингдек "Кайсериспор" ва "Касымпаша" клубларида бош мураббий сифатида ишлаган.

Йилмаз футболчилик фаолиятини 2023 йилда Нидерландиянинг "Фортуна" клубида якунлаган, 2022 йилгача Туркия терма жамоаси сафида тўп сурган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бурак Йилмаз "Газиантеп" бош мураббийлигидан бўшатилди