date

Рафинья «Барселона»даги голлари бўйича Кройфга етиб олди


Испания Ла Лигасининг 16-турида «Барселона» навбатдаги ғалабасини қайд этди. Каталонияликлар муваффақиятига жамоа сардори Рафиньянинг дубли сабаб бўлди.

Ушбу икки гол бразилиялик футболчига клуб тарихидаги афсоналардан бири — Йохан Кройф кўрсаткичига етиб олиш имконини берди. Кройф 1970-йилларда «Барселона» сафида тўп сурган, орадан ўн йил ўтиб эса жамоага бош мураббий сифатида қайтган.

Нидерландиялик буюк футболчининг ўйинчи сифатидаги мероси 180 учрашувда 60 голдан иборат бўлган. Энди Рафинья ҳисобида ҳам худди шунча — 60 гол бор.

Бироқ Рафинья бу маррага 157 ўйинда етди, Кройфга эса 180 учрашув керак бўлган. Шунга қарамай, Кройфнинг мураббийлик мероси «Барселона»нинг бугунги ҳужумкор услубига пойдевор бўлгани таъкидланади: айнан у жамоанинг кейинчалик каталонияликлар рамзига айланган ҳужумкор футболини шакллантирган ва бу йўналиш ҳануз сақланиб қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рафинья «Барселона»даги голлари бўйича Кройфга етиб олди