
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Родриго Ла Лигада "Алавес"га қарши ўйинда гол муаллифига айланди. Бразилиялик футболчи 76-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди ва "қироллик клуби"ни олдинга олиб чиқди.
24 ёшли ҳужумчи кетма-кет иккинчи учрашувда гол урди. У чоршанба куни Чемпионлар лигасида "Манчестер Сити" дарвозасини ҳам ишғол этганди.
Шунга қарамай, бунга қадар Родриго клуб миқёсидаги 32 ўйин давомида гол ура олмаган эди. Бу "Реал" тарихида ҳужумкор позициядаги футболчилар орасида қайд этилган энг узун голсиз серия ҳисобланади.
"Алавес" – "Реал" учрашувидаги ғалаба Мадрид клубига турнир жадвалида пешқадам "Барселона"дан орқада қолаётган фарқни тўрт очкогача қисқартириш имконини беради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.