22:26 / 06.02.2017
6 092

Ўзбекистон термасининг Туркиядаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон термасининг Туркиядаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрида 8–12 февраль кунлари навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Мазкур йиғин доирасида Ўзбекистон терма жамоаси иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. 10 февраль куни Самвел Бабаян шогирдлари Россия Премьер-лигаси вакили “Амкар” клуби билан, 11 февраль куни эса Арманистоннинг “Алашкерт” жамоаси билан куч синашади.

Терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”).

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”), Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Бобур Йўлдошев (“Локомотив”), Станислав Андреев (“Пахтакор”), Владимир Козак (“Пахтакор”), Акрам Комилов (“Бунёдкор”), Одил Ҳамробеков (“Насаф”).

Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Саламат Қуттибоев (“Локомотив”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Икром Алибоев (“Локомотив”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”).

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Шоҳруз Норхонов (“Обод”).

Бўлажак йиғин ФИФА кунларига тўғри келмаганлиги учун легионер футболчилар Туркиядаги ўқув-машғулотларига таклиф этилмади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Эрон 11 очко билан биринчи, Жанубий Корея эса 10 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.

Манба: www.the-uff.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон термасининг Туркиядаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди