
Жамал Мусиала жароҳатдан кейин тикланишга тобора яқинлашмоқда. «Бавария» матбуот хизмати хабарига кўра, германиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи клубнинг асосий таркиби билан машғулотда иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи жорий мавсумда ҳали майдонга тушгани йўқ. У ёзда Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кичик болдир суягини синдириб, тўпиғини чиқариб олганди.
Шу билан бирга, Мусиаланинг умумий гуруҳ билан машғулоти узоқ давом этмади: у жамоадошлари билан қизиш машқларини бажарди, бир неча топшириқларни адо этди ва шундан сўнг яна индивидуал тикланиш дастурига қайтди. 14-тур якунига кўра, «Бавария» Бундеслигада иккинчи ўриндаги жамоани 9 очкога ортда қолдириб, пешқадамлик қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.