Карим Адейеми севгилиси сабаб Дортмунддан кетиши мумкин

Дортмунднинг “Боруссия” клуби вингери Карим Адейеми жамоасини тарк этиши мумкин. Bild нашрининг ёзишича, бунга футболчининг севгилиси, таниқли рэп ижрочиси Лоредана Цефи билан боғлиқ ҳолат сабаб бўлмоқда.
Манбага кўра, Лоредана саноат шаҳри бўлган Дортмундда яшашдан зериккан ва келажакда Адейемидан клубини ўзгартиришни сўраган. У катта Европа шаҳрида яшашни истамоқда.
Қайд этилишича, Адейеми аллақачон янги клуб топиш мақсадида агентин ҳам алмаштирган. Ўтган ноябрь ойида футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича учта клуб номи тилга олинган.
Адейеми жорий мавсумда 23 ёшида “Боруссия” сафида 6 та гол уриб, 5 та голли узатма амалга оширди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг