
Москванинг “Динамо” ва “Зенит” клубларида ўйнаган собиқ ярим ҳимоячи Игор Семшов 2025 йилнинг энг яхши футболчиси бўйича овоз бериш натижаларига муносабат билдирди. ФИФА талқинига кўра, йилнинг энг яхши футболчиси соврини “ПСЖ” ҳужумчиси Усмон Дембелега насиб этди.
“Мураббийлар ва сардорлар Дембелени энг яхши деб танлаган бўлса, демак шундай. У “ПСЖ” билан имкони қадар ҳамма нарсани ютди, бироқ менинг назаримда Рафиня ҳам мукофотга муносиб эди”, — деди Семшов “Матч ТВ” эфирида.
Унинг таъкидлашича, якуний натижага 2024/2025 йилги мавсумда франсуз клуби “Барселона”га қараганда анча кўпроқ соврин ютгани ҳам таъсир кўрсатган. Шунингдек, парижликлар бош мураббийи Луис Энрике йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди.
“ПСЖ” дарвозабони Жанлуижи Доннарумма эса энг яхши дарвозабон совринини қўлга киритди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.