
Польша терма жамоаси сардори Роберт Левандовски ФИФА томонидан ҳар йили топшириладиган The Best мукофоти бўйича овоз беришда клубдошларини қўллаб-қувватлади. Ушбу соврин йилнинг энг яхши футболчисига берилади, овоз беришда эса миллий терма жамоалар сардорлари ва бош мураббийлари иштирок этади.
Левандовскининг энг яхши учлиги тўлиқ «Барселона» вакилларидан иборат бўлди. 37 ёшли ҳужумчи биринчи ўринга Ламин Ямални қўйди, иккинчи поғонага Рафиня Диасни жойлаштирди, кучли учликни эса Педри билан якунлади.
Якунда мукофот соҳиби «Пари Сен-Жермен» ва Франция терма жамоаси футболчиси Усмон Дембеле бўлди. У бир неча ой аввал «Олтин тўп»ни ҳам қўлга киритганді.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.