date

Пау Кубарси Барселона сафидаги 100-ўйинини изоҳлади


Барселона марказий ҳимоячиси Пау Кубарси клуб сафидаги 100-ўйинини ўтказди. 18 ёшли футболчи Испания кубоги 1/16 финалида Депортиво Гвадалахарага қарши баҳсда иккинчи бўлим бошланиши арафасида майдонга тушди.

Сешанба куни бўлиб ўтган учрашувда каталонияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Бутун умримдаги клубим учун 100 та ўйин.

Умид қиламанки, бу ерда яна кўплаб учрашувлар ўтказаман. Бу ажойиб.

Давомини интиқлик билан кутяпман", деди Кубарси журналистлар билан суҳбатда. Кейинги босқич йўлланмасини Ханс-Дитер Флик жамоасига Андреас Кристенсен ва Маркус Решфорднинг 76 ва 90-дақиқаларда урган голлари тақдим этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пау Кубарси Барселона сафидаги 100-ўйинини изоҳлади