
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам “Йилнинг энг яхши футболчиси” номинацияси бўйича ўз овозини жамоасининг вакилларига берди. Сешанба куни бўлиб ўтган The Best маросимида соврин “Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Усмон Дембелега насиб этди.
Madrid Zone хабарига кўра, Дешам “учранглилар” устози сифатида қатнашган овоз беришда ҳам Дембелени биринчи ўринга қўйди. Мутахассис рўйхатида иккинчи ўринни Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Килиан Мбаппе эгаллади.
Учликни эса “Пари Сен-Жермен” аъзоси, марокашлик ҳимоячи Ашраф Ҳакими якунлади. Дидье Дешам 2012 йилдан буён Франция терма жамоасини бошқариб келади.
Мураббий 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг лавозимни тарк этишни режалаштирмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.