date

Шомуродовнинг рақобатчиси А Серияга қайтмоқчи: «Милан» варианти муҳокамада

Шомуродовнинг рақобатчиси А Серияга қайтмоқчи: «Милан» варианти муҳокамада

Туркия Суперлигасида тўпурарлар пойгасида Элдор Шомуродов билан елкама-елка кураш олиб бораётган машҳур ҳужумчи Мауро Икарди фаолиятида янги бурилиш бўлиши мумкин. Аргентиналик футболчи яна Италия А Сериясига қайтиш имкониятига эга бўлди.

Бир неча мавсумдан бери “Галатасарой” сафида ўйнаб келаётган Икарди ёзги трансферлар ойнасида “Милан”га кўчиб ўтиши эҳтимоли юқори баҳоланмоқда. Бу ҳақда ишончли инсайдер Маттео Моретто ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Хабарларга кўра, 32 ёшли ҳужумчи “Милан” раҳбарияти томонидан ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида таклиф этилган. Айниқса, жамоани тарк этиши кутилаётган Сантьяго Хименесга муносиб ўринбосар сифатида Икарди номзоди кўриб чиқилмоқда. Таъкидланишича, “россонерилар” тажрибали ва ҳал қилувчи паллаларда ўз сўзини айта оладиган футболчига эҳтиёж сезмоқда.

Мауро Икардининг ўзи ҳам Истанбул клубини тарк этиш вариантини истисно қилмаяпти. Сўнгги ойларда у асосий таркибга киришда қийинчиликларга дуч келмоқда, рақобат эса тобора кучайиб бормоқда. Бу ҳолат футболчини келажаги ҳақида жиддий ўйлашга мажбур қилмоқда.

Маълумот учун, Икарди 2023 йил июль ойида ПСЖдан “Галатасарой”га 10 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда у клуб миқёсида 21 та учрашувда иштирок этиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди.

Агар ушбу трансфер амалга ошса, Икарди учун бу А Серияга навбатдаги қайтиш бўлади. “Милан” эса унинг тажрибаси ва гол уриш қобилияти орқали чемпионлик пойгасида ўз позициясини янада мустаҳкамлашни режалаштирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовнинг рақобатчиси А Серияга қайтмоқчи: «Милан» варианти муҳокамада