Ашраф Ҳакими «Фламенго»га қарши ўйинда майдонга тушмайди

Ашраф Ҳакими «Фламенго»га қарши ўйинда майдонга тушмайди
«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике Ашраф Ҳакимининг Қитъалараро кубок доирасидаги «Фламенго»га қарши учрашувда иштирок эта олмаслигини маълум қилди. Ўйин 17 декабр куни бўлиб ўтади ва Москва вақти билан соат 20:00да бошланади.

Ҳакими ноябр бошида Чемпионлар лигасида «Бавария»га қарши ўйинда жароҳат олган. «Ашраф Ҳакими жароҳатланган, у ўйнай олмайди.

У тикланиш жараёнида ва бу чоршанба куни майдонга туша олмайди», — дея Энрикенинг сўзларини Yahoo Sports келтирди. Қайд этилишича, футболчи аввалроқ Африка кубоги учун Марокаш терма жамоасига чақирилган.

Ҳозирда у «ПСЖ» шифокори ва физиотерапевти назорати остида тикланмоқда ҳамда ҳафта охирига бориб машғулот ва ўйинларга қайтиши мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар