
«Ахмат» бош мураббийи Станислав Черчесов «Милан» ярим ҳимоячиси Лука Модрич ҳақида фикр билдирди. Мутахассис хорватиялик футболчига доимо алоҳида ихлос қилганини айтди.
Черчесовнинг сўзларига кўра, у Модрични 17 ёшлигидан бери кузатиб келади. «Модрич — ажойиб футболчи, у ҳанузгача мотивациясини йўқотмаган.
Модрич нафақат ноёб истеъдод, балки профессионализмнинг ёрқин намунаси», — дея мураббийнинг фикрларини «Спорт-Экспресс» нашри келтиради. Мураббий «Милан» мухлислари Модрични жуда тез ёқтириб қолганидан ҳам ажабланмаганини таъкидлади.
40 ёшли ярим ҳимоячи жорий йил ёзида Мадриднинг «Реал» клубидан эркин агент сифатида «Милан»га ўтди. «Россонери» сафида у А Серия ва Италия кубогида жами 17 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 2 та голли узатма берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.