date

Флик «Барселона» учун янги ҳужумчи сифатида Альваресни танлади


«Барселона» келажак режалари устида ишламоқда. Каталония клуби бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик билан шартномани узайтиришни кўзламоқда.

Sport Bild нашри хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» таркибни янги юлдузлар билан кучайтириш ниятида, бироқ молиявий чекловлар трансфер режалари амалга ошишига тўсқинлик қилиши мумкин. Манбага кўра, тарқалган миш-мишларга қарамай, Гарри Кейн «Барселона» учун жиддий трансфер нишони эмас.

Флик ва клуб раҳбарияти ҳужум чизиғини «Атлетико» футболчиси Хулиан Альварес билан кучайтиришни истамоқда. Қайд этилишича, 25 ёшли Альвареснинг трансфери камида 100 миллион евро га баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик «Барселона» учун янги ҳужумчи сифатида Альваресни танлади